ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Таййиб Эрдўғон Туркия етакчисига ҳайкал ўрнатган айрим туркиялик мэрларни кескин танқид қилди. РИА Новости хабарига асосан.
"Айрим мэрлар менга ҳайкал ўрнатяпти. Буни эшитганимда жуда хафа бўлдим. Ўртоқлар, бу қадриятларимизга тўғри келмайди. Мен на ҳайкаллар, на бюстлар ўрнатилишини ҳоҳлайман. Бошқа бундай хатоларни ҳеч ким қилмасин", — деди Эрдўғон Анқара провинцияси маъмурий раҳбарлари олдида.
Эслатиб ўтамиз, шу йил 16 июлда Анқара шаҳрида 2016 йил 15-16 июлда ҳарбий тўнтариш қурбонлари хотирасига бағишланган ёдгорлик очилган эди.