Польшалик туристлар учун виза олиш тартиби осонлашади

© Foto : Ольга ТальскаяТуристы в Узбекистане
Туристы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018 йилдан бошлаб польшалик туристлар Ўзбекистон визасини мурожаатидан 2 кун ўтиб оладиган бўлишди.

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ўзбекистон мамлакатга 30 кундан кам муддатга келадиган польшалик туристлар учун виза олиш тартибини осонлаштирди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Янги тартиб ҳақидаги қарор Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди. Ундан мақсад Ўзбекистонга келаётган польшалик сайёҳлар сонини оширишдир.

Ҳужжатда айтилишига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, келаси йилдан бошлаб польшалик меҳмонлар учун кириш визаларини, ҳужжатлар қабул қилинган кундан ташқари 2 кун ичида расмийлаштириши керак. Ўзбекистон томонидан таклифнома ёки туристик ваучер талаб қилинмайди.

Шунингдек, Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб яна бир неча мамлакатучун ҳам виза олиш тартиби осонлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу мақсад учун алоҳида ишчи гуруҳ ташкил қилинган.

Ундан ташқари Ўзбекистонда сайёҳликнинг алоҳида тури — зиёрат учун келаётган туристлар учун ҳам махсус виза тартиби ишлаб чиқилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0