ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ҳиндистоннинг Утар-Прадеш аҳолиси ўрмонда ғаройиб ҳодисага дуч келдилар: улар чамаси қўрқувдан ўлган 12та маймунга дуч келдилар, деб ёзади Deccan Chronicle нашри.
Хабар қилинишича, маҳаллий аҳолини ўндан зиёд маймунларнинг сирли ўлими ўйлантириб қўйган. Улар жониворларни кимдир атай заҳарлаган, деган ўйда маймунлар қолдиқларини ветеринар клиникага олиб боришга аҳд қиладилар.
Ўтказилган экспертиза ҳайвонлар юрак хуружи туфайли бир вақтнинг ўзида ўлганини кўрсатган.
Экспертлар фикрига кўра, маймунлар сал нарида ўтиб кетаётган йўлбарс бўкириши туфайли қўрқиб, ўлиб қолган бўлишлари мумкин.
Маҳаллий аҳоли ҳам маймунлар ўлими қайд этилган вақтда ҳайвон бўкиришини эшитганларини тасдиқлаганлар.