Тошкент ИИББ: автомобилга чиройли рақамни 22 млн сўмга сотиб олиш мумкин

© Foto : Новости Узбекистана"Красивые" номера на автомобиль в Узбекистане
Красивые номера на автомобиль в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган автомобил рақамини давлат бюджетига энг кам ойлик иш ҳақининг 150 баравари миқдоридаги маблағни ўтказиш йўли билан сотиб олса бўлади

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Автомобилга харидоргир рақамларни биржа аукцион орқали, энг кам ойлик иш ҳақининг 150 баравари миқдоридаги маблағга сотиб олиш мумкин. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот-хизмати хабар қилди.

Купюры номиралом пятьдесят тысяч сум - Sputnik Ўзбекистон
Давлат "чиройли" авторақамлар савдосидан 380 миллиард сўм фойда кўриши мумкин

Хабарга асосан, жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини тўлов ставкалари бўйича республика бюджетига тўлиқ энг кам ойлик иш ҳақининг 150 баравари миқдоридаги маблағни тўлиқ ҳажмда ўтказиш йўли билан сотиб олса бўлади.

Энг кам ойлик иш ҳақи Ўзбекистонда — 149 минг 775 сўмни ташкил қилади.

Ташкилотчилар фикрига кўра, "чиройли" автомобил рақамларини онлайн-аукционларда сотуви натижасида 380 млрд сўм фойда кўриш режалаштирилган.

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан аукционга қўйилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари тўғрисидаги маълумотларни avtoraqam.uzex.uz сайтидан олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1 сентябридан бошлаб, жисмоний ва юридик шахсларга автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини шаффоф ва рақобатдошлик асосида оширилган тўлов ставкаси бўйича, "Ўзбекистон товар-хомашё биржаси" АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш орқали, шунингдек буюртномалари асосида автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгиларини тўлов ставкалари бўйича босқичма-босқич сотиш таклифи маъқулланган эди.
Янгиликлар лентаси
0