Тошкентда "чиройли" номерлар вилоятга қараганда қимматроқ бўлади

© Foto : Новости Узбекистана"Красивые" номера на автомобиль в Узбекистане
Красивые номера на автомобиль в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Онлайн савдога барча вилоятилар бўйича уч тоифадаги 400 га яқин автомобил рақамлари қўйилган.

ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ўзбекистонда онлайн савдо орқали сотиладиган авторақамларнинг нархи нафақат тоифасига қараб, балки ҳудуд бўйича ҳам фарқ қилади. Бу ҳақда nuz.uz хабар қилди.

Купюры номиралом пятьдесят тысяч сум - Sputnik Ўзбекистон
Давлат "чиройли" авторақамлар савдосидан 380 миллиард сўм фойда кўриши мумкин

Вазирлар Маҳкамаси онлайн-аукционларда "чиройли" номерларни сотишни тартибга солувчи қарор лойиҳасини тайёрлашда аҳоли эҳтиёжи ва халқаро тажриба ўрганиб чиқилди.

"Онлай савдоларни бошлашдан один биз барча вилоятларда харид қилиш имкониятларини ўрганиб чиқдик. Шунингдек, халқаро ва қўшни давлатларнинг тажрибаларини таҳлил қилдик. Натижада Тошкент шаҳрида ва вилоятларда авторақам харид қилиш имкониятлари сезиларли фарқ қилиши маълум бўлди", — деб таъкидлади Тошкент ИИББ матбуот хизмати бошлиғи Акмал Юнусов.

Тошкент шаҳар ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар учун алоҳида авторақамлар нархларини тасдиқлаш зарур деб қарор қилинди.

Бугунги кунда онлайн-савдоларга 400 га яқин уч тоифадаги барча республика ҳудуди бўйича авторақамлар қўйилган.

ЎзРТХБ вакиллари маълумотига кўра, аукцион савдоларга 18 минг дона авторақамлар қўйиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, автомобил рақамларининг савдоси 5 сентябр куни янги махсус биржа савдо платформасида бошланган эди. Ташкилотчилар "чиройли" автомобил рақамларини онлайн-аукционларда сотуви натижасида 380 млрд сўм фойда кўриш режалаштирганлар.

Авторақамларнинг савдоларга қўйилиши Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан амалга оширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0