ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик ёш хонанда Сардор Милано Сочида бўлиб ўтаётган “Новая волна — 2017” халқаро танловининг икки кунида энг юқори балл тўплади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Танловнинг икки кунида ўзбекистонлик иштирокчи барча ҳайъат аъзоларидан “аъло” баҳо олиб, энг юқори 242 балл тўплади. Бундай натижага фақат икки иштирокчи эришди – Сардор Милано ва Арманистонлик Эрна Мир исмли хонанда.
Учинчи ўринда молдавиялик трио Doredos (241 балл), тўртинчи ўринда эса Арманистонлик Сюзанна Мелконян (237).
“Мен 14 ёшимда “Новая Волны-2006” конкурсининг ярим финалига чиққан эдим. Бу менинг биринчи ижодий қадамларим эди. Шундан сўнг мен ҳар доим "Новая Волна" танловининг саҳнасига чиқиб, томошабинларнинг илиқ меҳрига яна бир чулғанишни орзу қилар эдим! Мени қўллаб-қувватлаш учун келганлар сони кўплигидан бахтлиман. Уларнинг кўпчиллиги концертдан хабар топган замон дарҳол билет сотиб олишган. Улар орасида албатта оила аъзаларим, яқин дўстларим, вокал бўйича ўқитувчим ҳам бор”, — деди Сардор Милано.
Танлов 14 сентябрга қадар давом этади. Олдинда ҳали бир неча ижролар бор. Конкурс ғолиби 50 минг евро олади, иккинчи ўрин соврини эса – 30 минг евро, учинчи ўрин – 20 минг евро.
Сардор Милано, ҳақиқий фамилияти (Ишмухамедов), мусиқа билан 6 ёшидан шуғулланади. Тўққиз ёшида в “Джамайка”қўшиғи билан Тошкентда танилади, 12 ёшида эса Бутун Ўзбекистон ва Қозоғистон бўйлаб концерт дастурлари билан саёҳат қилади.
Сардор Милано Россия телеканалининг “Главная сцена” конкурсида ғолиб бўлганидан ва Биринсчи каналнинг “Голос” танловида иштирокидан кейин кейин янада машҳур бўлган эди.