Мирзиёев Туркия ва Эрон президентлари билан учрашди

Oбуна бўлиш
Мирзиёев ИҲТ саммити доирасида Тойиб Эрдўғон ва Ҳасан Руҳонийлар билан учрашди

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия ва Эрон президентлари билан учрашди, деб хабар қилинди Ўзбекистон президенти расмий сайтида.

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳридаги ИҲТ саммитида - Sputnik Ўзбекистон
Аксарият мусулмон давлатлари технологияларда ортда қолмоқда - Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан учрашди.

Музокарада Ўзбекистон ва Туркиянинг савдо-иқтисодиёт, инвестиция, сайёҳлик ва бошқа соҳалардаги алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди", — дейилади хабар матнида.

Остона шаҳрида ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон раҳбари шунингдек, Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашган. Мулоқотда икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларнинг мустаҳкамланиши ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ИҲТ иштирокчи-давлатларининг фан ва технологиялар бўйича саммити бўлиб ўтмоқда. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Қозоғистон президенти таклифига биноан Остонага учиб кетди.

Шавкат Мирзиёев саммит доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан ҳам икки томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0