ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Йўл ҳақарати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларини автоматик равишда қайд қилиш камералари Тошкентнинг яна 280 чорраҳасида пайдо бўлади, деб хабар қилди Sputnik мухбирига ИИВ вакили.
ИИВ вакили айтишига қараганда яқинда Ўзбекистонда видеоқайд камералари ўрнатишнинг иккинчи босқичи бошланади.
"Камералар ўрнатишнинг иккинчи босқичи "Хавфсиз шаҳар" лойиҳаси доирасида тахминан икки йил давомида амалга оширилади. Ушбу давр мобайнида камералар босқичма-босқич ишга туширилади", — деди вазирлик вакили.
Унинг сўзларига кўра, келажакда камералар киритиш тизими нафақат кенгайтириб, балким, хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида, янада такомиллаштириб ҳам борилади.
"Бизнинг ходимлар бир неча хорижий мамлакатларда бўлишди. Масалан Хитойда камералар қоидабузарликнинг 10га яқин турини аниқлаш имконига эга. Тошкентда эса бугунги кунда камералар фақат 2 турдаги қоидабузарликни аниқламоқда: тезликни ошириш ва қизил чироққа ўтиб кетиш. Ушбу йўналишда ҳам ишлаймиз" — деди ИИВ вакили.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Тошкентда камералар ҳар куни 700 тадан дан 1000 тагача қоидабузарликларни аниқламоқда. Камералар томонидан қайд қилинган қоидабузарликлар 3 кун ичида расмийлаштириб, почта орқали автоулов эгасига юборилади. Агар автомобил юридик шахс номида бўлса, фирма директорига юборилади.
Автоулов эгаси жаримани 2 ой ичда тўлаши шарт, акс ҳолда 61 куни автомобил жарима майдончасига жойлаштирилади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги нозири томонидан ёзиб берилган жарималарни тўлаш учун бир ой муддат берилади.