Хонанда ўзбекистонлик қизлар — Анастасия Молокова, Дурдона Эргашева ва Моника Надорбековаларни танловнинг иккинчи босқичига ўтишгани билан табриклади.
"Сизларга барча чўққиларни забт этишни ва лойиҳанинг охирига қадар етиб боришларингизни тилайман. Бутун мамлакат сизлар билан фахрланади. Омад ёр бўлсин", — деди у Sputnik эфирида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик уч иштирокчи, Тошкент вилояти Бўка туманидаги болалар уйи тарбияланувчилари "Ты супер! Танцы" танловининг кейинги босқичига чиқишди.
"Ты супер! Танцы" кўрик танловида қизлар хоразмча рақс ижро этиб жозибадор рақс, нафис ҳаракатлар ва шарқона ўзига хослик билан ҳайъат аъзоларини лол қолдиришди.
Sputnik ахборот агентлиги ва НТВ телеканали ҳамкорлигида ўтказилаётган "Ты супер! Танцы" кўрик танловиинг биринчи босқичи 2 сентябрда бўлиб ўтди. Унда 11 мамлакатдан 142 нафар иштирокчи қатнашди.