ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлига ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ мутасадди ходимлари ҳамкорлигида масофадан туриб Telegram мессенжери орқали Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш тизимларида ишлатиладиган махсус бланкаларни фуқароларга бепул тақдим этиш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.
© ГУВД ТашкентаПаспорт столига бормасдан мессенжер орқали бланкани олиш мумкин
Паспорт столига бормасдан мессенжер орқали бланкани олиш мумкин
Хабарда айтилишича, фуқаро Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш тизимларида ишлатиладиган махсус бланкаларни кўчириб олиб, улардан фойдаланиши учун Telegramдаги @PassportInfoUz ботида рўйхатдан ўтиши лозим.
Рўйхатдан ўтилганидан сўнг керакли бўлим танланади ва ҳужжат бланкаси кўчириб олинади.