Таъкидлаш жоизки, ошпазлар сал олдин Олмалиқ шаҳрида 6 тонналик паловни тайёрлаб кўришган эди.
Ўтган галги натижаларни ортда қолдирган бугунги "шоҳ-палов" Гиннес рекордлари китобига киритилади.
Улкан тўртметрлик дошқозонда бош таом тайёрланаётган бир пайтда, байрам меҳмонлари Шарқ меҳмондорчилиги муҳити саналмиш — қўшиқ, рақс ва ўзбек ҳунармандлари маҳсулотларини томоша қилишлари мумкин эди. Атрофдаги ёрқин ранглар, ранго-ранг мусиқа нолалари, ва бошни айлантирадиган даражадаги мазали ҳид меҳмонларда илиқ, унутилмас таассуротлар қолдирди.
Қайсидир маънода тарихий саналмиш воқеа жойида олинган видеони эътиборингизга тақдим этамиз.