ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. 12 яшар қизчанинг қариндошлари томонидан берилган ариза асосида айни вақтда комиссия тузилган, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон мамлакат Соғлиқни сақлаш матбуот-хизматидан олинган маълумотларга таянган ҳолда.
Муассаса ахборотига кўра, қизчанинг қариндошлари Соғлиқни сақлаш вазири Талантбек Ботиралиев номига ариза ёзишган ва у бу ҳодисани ўз назоратига олган. Ҳатто махсус комиссия тузилган.
Барча зарур экспертизалар тайинланган. Экспертиза хулосасидан сўнг жиноий иш қайта квалификация қилиниши мумкин.
Сал олдин K-News ахборот агентлиги Орловкада 53 яшар врач 12 яшар қизга укол қўйиб, сўнг уни зўрлашга урингани ҳақида хабар тарқатган. Қизчани тоғасининг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса 6 сентябр куни рўй берган.
Агентлик хабарига кўра, қизча врач у ётган палатага бир неча бор кирганини ва у укол таъсирида ётган вақтида ўзига нисбатан шаҳвоний характердаги ҳаракатларни амалга оширганини сўзлаб берган.
Қизчанинг қариндошлари милицияга ариза ёзишган ва суд-тиббий экспертиза натижаларини кутишмоқда.