
Жаҳон Гиннесс рекордлари китоби вакили Ричард Стеннинг ушбу паловни махсус тарозида ўлчаб кўрди. Англиядан келган вакил вазн ўлчаш якунлангач, қозоннинг умумий ҳажми 14 тоннадан ортиқлиги, шундан ошнинг оғирлиги 7360 кг. эканини қайд этди ва дунё рекорди ўрнатилгани билан ошпазларни табриклади.