ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Бугун Тошкент шаҳрида жойлашган Сайилгоҳ кўчасида дунёдаги энг катта ош тайёрланди. Жаҳон Гиннесс рекордлари китоби вакили Ричард Стеннинг ушбу паловни махсус тарозида ўлчаб кўрди.
Англиядан келган вакил вазн ўлчаш якунлангач, қозоннинг умумий ҳажми 14 тоннадан ортиқлиги, шундан ошнинг оғирлиги 7360 кг. эканини қайд этди ва жаҳон рекорди ўрнатилгани билан ошпазларни табриклади.
Улкан қозондаги ош 14та қозонга бўлинади ва тарқатилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳрида "Ўзбегим" миллий қадриятлар фестивали бўлиб ўтмоқда.