Самвел Бабаян мухлисларга мурожаат йўллади

© Федерация футбола УзбекистанаГлавный тренер сборной Узбекистана Самвел Бабаян
Главный тренер сборной Узбекистана Самвел Бабаян - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Унинг фикрича, терма жамоага кўплаб ўйинларда омад етишмади

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. "Интерфутбол" нашри футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг эндиликда собиқ бош мураббийи Самвел Бабаяннинг мурожаатини эълон қилди.

"Авваламбор мухлисларни ишончини оқлай олмаганим учун улардан кечирим сўрамоқчиман. Ўтган йиллар мобайнида мураббийлар штаби билан бирга имкониятимиз даражасида катта ҳажмдаги ишларини амалга оширишга ҳаракат қилдик.

Футбольные болельщики из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Жанубий Корея футбол ўйинига чипталар сотилиши бошланди

Хусусан, терма жамоа бир аҳил оилага айланди. Бизнинг асосий мақсадимиз терма жамоани ЖЧга олиб чиқиб жонажон Ўзбекистонимизда ҳам футбол ўйнай олишларини ва бу спорт турини яхши кўришларини намойиш этиш орқали юртимиз довруғини янада кўтариш эди", деб бошланади мурожаат.

Бабаян етарли шарт-шароитларни яратиб берган ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга миннатдорчилик билдирган.

"Биз турнирни жуда яхши бошлагандик ва гуруҳдаги 2 турдан сўнг гуруҳ пешқадамига айлангандик. Терма жамоадаги ишга бошқача ёндашув керак, яъни "специфик" ҳисобланади.

Бир сўз билан айтганда натижа футболчилар соғлиғини қандай ҳолатда эканлигига ва ўз вақтида терма ихтиёрига етиб келишига боғлиқ бўлади.

Афсуски, шундан сўнг етакчи футболчиларимизни жароҳат олиши ёки терма жамоа ихтиёрига оптимал формада келмасликлари натижасида таркибда йўқотишларга учрадик.

Бундан ташқари баъзи ўйинларда шахсан менинг хатоларим туфайли ҳам айрим учрашувларда очколар йўқотдик", дейди у.

Унинг фикрича, терма жамоага кўплаб ўйинларда омад етишмади.

Главный теренр сборной Узбекистана Самвел Бабаян - Sputnik Ўзбекистон
Самвел Бабаян истеъфога чиқарилди

"Сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар фақат йўл қўйилган хатолар эвазига эмас балки омад деган нарсага ҳам боғлиқ бўлди", дейилади мурожаатда.

Самвел Бабаян мухлисларга икки йил мобайнида сўнгги тургача қўллаб-қувватлаб турганлари учун катта раҳмат айтган.

"Бизни эзгу мақсад сари, яъни ЖЧ финал босқичидан биттагина гол етишмади холос…Биз мундиалга чиқиш учун, мухлисларимизни бахтиёр қилиш учун барча ўйлаган ишларимизни қилдик, аммо…

Мен яна бир карра улардан узр сўрайман ва терма жамоамизни кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, уларга фақат қувонч ва бахт олиб келишини тилаб қоламан", деб якунланади мурожаат.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 5 сентябр куни Жанубий Корея билан ҳал қилувчи баҳсда дуранг ўйнаб, 2018 йилги мундиалга чиқиш йўлланмасидан маҳрум бўлди.

Янгиликлар лентаси
0