ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Силкиниш кучи 8 баллга тенг зилзиладан сўнг Мексика соҳиллари баландлиги тўрт метрли тўлқин остида қолиши мумкин.
"Оахака ва Чьяпас штатларидаги қуйи ҳудудлар баландлиги 4,2 метргача бўлган тўлқин остида қолиши мумкин", — деб ёзди мексика миллий авария-қутқарув ихзмати бошлиғи Луис Фелипе Пуэнте ўзининг Twitter саҳифасида.
8 балли зилзила маҳаллий вақт билан 04.49 (Тошкент вақти билан 09.49)да юз берди. Зилзила маркази Трес-Пикос аҳоли масканидан 119 километр жануби-ғарбда жойлашган. Зилзила ўчоғи 33 километр чуқурликда. Тинч океани цунамидан огоҳлантирув маркази ҳалокатли тўлқинлар юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Ҳодиса гувоҳлари ижтимоий тармоқларда видео ва фотолар билан бўлишишмоқда.
Así se sintió el #terremoto en #México #video gracias a @EduardoRNow pic.twitter.com/KvhuJkN4Cv
— Diego Gamboa (@diegomauriciogm) 8 сентября 2017 г.