Москвалик машҳур визажист Асал Шодиевани косметика ёрдамида ўзгартирди

© InstagramАктриса Асаль Шодиева
Актриса Асаль Шодиева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Instagramда машҳур бўлган визажист Гоар Аветисян актриса Асал Шодиева образи устида ишлади

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистонга сафари чоғида москвалик визажист Гоар Аветисян актриса Асал Шодиева учун янгича образ яратди.

"Тошкентда бўлган вақтимда тақдир мени жуда иқтидорли актриса билан учраштирди. Ва мен унга нозик, ёрқин, кечки тадбирлар учун образни яратдим", — деб ёзган визажист ўзининг Инстаграммдаги саҳифасида.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга сафари чоғида Гоар Аветисян шунингдек, Самарқандда ҳам бўлган, Тошкентда макияж асослари бўйича мастер-класс ўтказган, ўзбекистонлик келинга макияж ва соч турмагини совға тариқасида ҳадя этиб, сўнгра унинг никоҳ тўйида меҳмон бўлган.

Публикация от @asalshodieva Сен 2 2017 в 8:10 PDT

 

Гоар Аветисяннинг Instagramдаги саҳифасини 4 миллионга яқин киши кузатиб боради. Визажист косметика ёрдамида ўз қаҳрамонларига янгича образлар яратиш устида ишлайди. Гоар кўпинча терисида муаммолари бўлган ёки ноодатий ташқи кўринишга эга қизларга гўзал бўлишда ёрдам беради.

Янгиликлар лентаси
0