"Ирма" довули Кариб оролларидаги уй жойларни бутунлай вайрон қилди - 8 киши ҳалок бўлди

© REUTERS / HANDOUTПоследствия урагана "Ирма"
Последствия урагана Ирма - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ирма" довули шамолининг тезлиги 300 км/с бўлган. Довул натижасида Сен-Мартен ва Сен-Бартелем оролларида 8 киши ҳалок бўлган ва 23 киши жароҳатланган

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. "Ирма" довули Кариб оролларида қурилган уй жойларни тўлиқ вайрон қилиб, кейинги ҳудудларга ўтиб кетмоқда. РИА Новости хабарига асосан. 

Мутахассисларнинг фикрига кўра, "Ирма" охирги ўн йилликда Атлантика океанида ҳосил бўлган энг кучли довулдир. "Ирма" довули Пуэрто-Рико, Гаити ва Куба ва Флориданинг шарқий қирғоқларигача етиб бориши таҳмин қилинмоқда.

Довул энг кучли — бешинчи даражасига етди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу довул "Харви" довулидан кучлироқдир.

 

This is what 185mph winds from #Hurricane #Irma look like.

Публикация от Ethan Wilson 🇵🇭 (@ethanw87) Сен 7 2017 в 12:00 PDT

 

"Ирма" франциялик Антил ороли орқали ҳаракатланганда унинг шамол тезлиги — 300 км/с бўлган. Франция Ички ишлар вазири Жерар Колоннинг сўзларига кўра, Сен-Мартен ва Сен-Бартелем оролларида 8 киши ҳалок бўлган ва 23 киши жароҳатланган.

Сен-Мартен жамиятининг вакили Даниэл Гиббс айтишича, табиий офат туфайли 95 фоиз бинолар вайрон бўлди. Шунингдек, таниқлик курорт  Сен-Бартелем жиддий талофат кўрган. Воқеа жойида электр энергия ва телефон алоқа йўқ.

 

 

Шу билан бирга, 1700 киши истиқомат қилган Барбуда оролидаги бинолар тўлиқ вайрон бўлган. Барча иншоотларни тиклаш учун қарийиб 150 млн доллар зарур бўлади.

Пуэрто-Риконинг ярим ороли электр энергиясиз қолган. Сал кам 50 минг киши ичимлик сувидан маҳрум бўлган. АҚШ довул миллий маркази башоратларига кўра, "Ирма" Теркс ва Кайкос оролларига йўл олган. Жума кунига келиб Флоридага етиб бориши мумкин. У ерда аҳоли эвакуцияси бошлаб юборилган.

Янгиликлар лентаси
0