Банкларда валюта айирбошлаш шохобчалари кеч 22.00га қадар ишлайди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДоллар
Доллар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Банкларда валюта айирбошлаш пунктлари банкларда 22.00га қадар, меҳмонхоналарда эса - куну тун фаолият юритади

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистондаги банкларда 6 сентябрдан бошлаб валюта айирбошлаш пунктлари 9.00дан 22.00га қадар тушлик танаффусисиз фаолият юритади.

Доллар - Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк долларнинг расмий курсини 8100 сўм этиб белгилади

Меҳмонхоналар, аэропортлар ва темирйўл вокзалларидаги валюта айрибошлаш шохобчалари эса узлуксиз равишда, танаффуссиз ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган дам олиш кунларида валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича дастлабки чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармонни имзолаган эди.

Ҳужжатга мувофиқ эндиликда жисмоний шахсларга чет эл валютасини олиш ва сотиш тартиблари соддалаштирилиши назарда тутилганди.

 

Янгиликлар лентаси
0