Навоий шаҳрида китобга ҳайкал ўрнатилди

© Хокимият города НавоиВ Навои установили памятник книге
В Навои установили памятник книге - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яқин кунларда Навоий шаҳрида китобхонликка оид "Кўчадаги китобхон" лойиҳаси амалга оширилиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Навоий шаҳрида "Тафаккур майдончаси" тарғибот лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Навоий шаҳар ҳокимлиги сайти хабар бермоқда.

"Ушбу майдончада беш квадрат метр кенгликдаги шахмат майдончаси ҳамда республикада илк бор бўйи 3 метрли оппоқ китоблар ҳайкали номументи ўрнатилган бўлиб, бу маскан болаларни китобхонликка янада кўпроқ жалб қилиши тайин", дейилади хабарда.

© Хокимият города НавоиНавоий шаҳрида "Тафаккур майдончаси" очилди
В Навои установили памятник книге - Sputnik Ўзбекистон
Навоий шаҳрида "Тафаккур майдончаси" очилди

Мазкур лойиҳа 2016 йил ноябрда Навоий вилоятида ўтказилган сайловолди учрашувида президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг "Жамиятимизда китобхонлик мутолааси ва ёшларнинг китобхонлик маданиятини кучайтириш учун таъсирчан лойиҳаларни излаб топиш, ташаббуслар кўрсатишда айнан Навоий вилояти ибрат бўлиши керак" деган гаплари натижаси ўлароқ амалга оширилди.

Яқин кунларда Навоий шаҳрида китобхонликка оид "Кўчадаги китобхон" лойиҳаси амалга оширилиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0