Ўзбекистонлик зиёратчилар ҳаж сафаридан 8 сентябрдан бошлаб қайтишади

© Комитет по делам религий при КабМине РУзПаломники из Узбекистана начнут вернуться домой с 8 сентября
Паломники из Узбекистана начнут вернуться домой с 8 сентября - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга ҳамроҳлик қилувчилар дастлабки рейсларда Ўзбекистонга қайтиши режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ҳаж ибодатини амалга оширишни ният қилган ўзбекистонлик ҳожилар Тавофи ифоза, яъни Ҳарамни тавоф қилиш, Сафо ва Марвада саъй амалларини тўлиқ якунладилар, деб хабар бермоқда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати.

Ветераны ВОВ отправились в хадж - Sputnik Ўзбекистон
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳаж сафарига жўнаб кетдилар

Ўзбекистонлик зиёратчилар ҳаж сафаридан 8-24 сентябрь кунлари ватанга қайтади. Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга ҳамроҳлик қилувчилар дастлабки рейсларда Ўзбекистонга қайтиши режалаштирилган.

Ўзбекистонлик зиёратчилар Макка шаҳридаги Ҳарам масжидидан 5000 метр узоқликдаги тўрт юлдузли "Аброж ал-Ҳидоя" меҳмонхонасига жойлашганлар. Зиёратчилар учун барча шароитлар яратилган.

Замонавий махсус автобуслар зиёратчиларнинг ибодатга бориб келиши учун 24 соат давомида хизматда. Улар 3 маҳал миллий таом, иссиқ чой ва яхна ичимликлар билан таъминланган ҳамда уларга Ўзбекистондан борган малакали ошпазлар ва шифокорлар хизмат қилишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0