Эксперт Мирзиёев ва Атамбаевнинг тарихий учрашуви ҳақида: Эйфорияга берилиш керак эмас

© Официальный сайт президента КРПрезидент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев и Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев и Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Sputnik Ўзбекистон мухбирлари ўзбек сиёсатшуноси билан суҳбатда бўлди. Эксперт Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифидан нимани кутиш мумкину, нимадан умид қилмаслик кераклиги борасида фикр юритди. Суҳбатдошга кўра, Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифидан "эйфорияга" берилмаслик керак

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи якунланди. Ушбу ташриф якуни аксарият экпертлар томонидан турлича баҳоланди. Икки давлат раҳбарлари эса ушбу учрашув — қўшнилар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни тубдан ўзгартиради, деган фикрни билдирдилар.

Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев и Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев Мирзиёев ташрифи ҳақида: бу ташриф - халқларимиз учун тарихий воқеа
"Ўзбек етакчисининг қўшни мамлакатга ташрифи якунини барибир ўта юқори баҳолаш керак эмас, эйфорияга берилиб, шошқалоқлик билан хулоса чиқармаслик лозим. Ўтган ўн йилликлар мобайнида иккиёқлама муносабатларда шу қадар кўп муаммолар йиғилиб қолган-ки, уларнинг ечими етарлича кўп вақт, куч ва восита талаб қилади", — деб фикр билдирди эксперт.

Сиёсатшунос фикрига кўра, эришилган келишувлар муваффақияти энг аввало Қирғизистондаги сиёсий режим барқарорлиги ва мустаҳкамлигига боғлиқ.

"Тан олиш керак, имзоланган ҳужжатлар, шуниндек, етакчиларнинг, айниқса, Шавкат Мирзиёевнинг дадил баёнотлари аксарият олимлар, экспертлар, мутахассисларни қайсидир маънода хушёр торттирди, ҳаттоки, "шок"ка солди дейиш мумкин. Улар орасида инқилобий таъкидлар кўп бўлди: дейлик, расмий Тошкентнинг тоғолди дарёларида гидроэнергетика масалалари бўйича ўз позициясини дадил ўзгартириши, икки мамлакат ўртасидаги чегараларни аниқ белгилаш бўйича ишларни бунга мисол келтириш мумкин", — дея изоҳ берди суҳбатдош.

Шу ўринда эксперт ўз-ўзига савол берди: "Хўш, ташриф асносида аслида нима ётибди — икки мамлакат ташқи сиёсат маҳкамаларининг яхши тайёргарлигими ёки янги ўзбек етакчисининг сиёсий иродаси? Сиёсатшунос бу ерда иккинчиси кўпроқ мос тушади, деган фикрда тўхтади. Ва агар шундай экан, мулоҳазани давом эттирди у, у ҳолда "барча фронтлар бўйича", айниқса, Ўзбекистоннинг куч тизими билоки фаолиятида қўшимча "нагрузка" юзага келади. Ахир ўзбек сиёсий режими ташқи тарафдан бўладиган таҳдидлар, айниқса, террористик хавф-хатарларнинг олдини олиш чораларини ўзи учун устувор вазифа санаб келган".

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
"Ўртамизда чегара эмас, дўстлик дарвозалари бўлади" - икки президентдан ваъда

Суҳбатдош, шунингдек, "очиқча гапирадиган бўлсак, демак бошқа қўшнилар, йирик иштирокчи-давлатлар ҳам Тошкент ва Бишкек ўртасидаги сентябрь дипломатиясини "ҳазм" қилишга тайёр экан" деган фикрни билдирди.

"Ахир бизларнинг биргаликдаги дардимиз — Ўшдаги фожиавий ҳодисалар — ўз-ўзидан юзага келгани йўқ. Бундай ҳодисаларни ташкил қилиш учун ўша вақтдаги қирғиз элитаси, маҳаллик криминал вакилларининг пуллари шунчаки етмас эди. Демакки, кўп нарса Москва, Пекин, Вашингтон, Брюссел ва ҳатто Остона ва Ашхободнинг ўзбек-қирғиз муносабатлари нормаллашуви жараёнига ҳеч бўлмаса билвосита бўлса ҳам қўшилишга тайёрлигини англатади", — дея хотима қилди эксперт.

Первые леди держались за руки — как Атамбаевы провожали чету Мирзиёевых - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев Мирзиёевни қандай кузатиб қўйди
Эксперт шу билан бирга иккала давлатда ҳам бир-бирига яқин бўлиш истаги кучли эканлигини, икки халқ бир-бирига талпинаётганини, меъдага тегиб кетган божхона тўсиқларини синдириб, чегаранинг у томонида бўлган қариндошлариникига югуриш истаги ҳаммада кучли эканини таъкидлади… Аммо жаҳон тарихи шундан сабоқ беради-ки, шу сингари барчага тушунарли психологияни ҳаётга татбиқ этиш учун ҳам "тўлов" керак. Бусиз бўлмайди.

"Буларнинг барчаси, мени кечирасизу, пул туради. Ўз фуқаролари истакларини амалга ошириш учун икки давлатда нафақат сиёсий балки молиявий имкониятлари етарлими — буни вақт кўрсатади", — деб суҳбатга якун ясади эксперт.

Янгиликлар лентаси
0