ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Ҳаж зиёрати вақтида шилқимлик қилган 17 нафар шахс қўлга олинди, деб хабар қилди РИА Новости халқаро ахборот агентлиги.
Саудия Арабистони полицияси томонидан ҳаж вақтида содир этилган турли қонунбузарликлар бўйича 300та жиноий иш қўзғатилган.
"Ҳаж вақтида тергов тадбирларини амалга оширувчи 16та марказ 300та жиноий ишларни кўриб чиққан, шу жумладан уларнинг 17таси ҳаж вақтида шилқимлик қилиш билан боғлиқ бўлган", — деб таъкидлаган манба.
Бундан ташқари, саудиячиларнинг полиция хизмати ҳаж мавсумида ўғирлик билан боғлиқ 25та ҳолатнинг олдини олишга муваффақ бўлган, шунингдек ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан наркотик қабул қилиб, спиртли ичимлик истеъмол қилган шахслар ҳам қўлга олинган.
Полициячилар кўриб чиққан жиноий ишлар орасида шунингдек, фол очиш, сўз билан ҳақоратлаш, ўз-ўзига тан жароҳати етказиш, ноқонуний сув савдоси билан боғлиқ ҳолатлар ҳам бўлган.