ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. 2017 йил биринчи ярим йиллигида давлат бюджети даромадлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,6 фоизга ўсди, деб хабар бермоқда Олий Мажлис қонунчилик палатаси матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, инфляция даражаси белгиланган прогноз кўрсаткичларидан ошмаган.
Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар қисми прогнозга нисбатан 103,1 фоиз, харажатлар қисми эса режадагига нисбатан 99,5 фоиз ижро этилди.
"Миллий тикланиш" партияси фракция аъзолари мамлакатда барқарор ва замонавий ишлаб чиқариш ва миллий маҳсулотлар экспорт кўлами ортиб бораётгани, аҳоли харид қобилиятининг тобора фаоллашаётгани ялпи ички маҳсулот ҳажми ўсишига хизмат қилаётганига алоҳида эътибор қаратди.