ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари орасида бўлиб ўтган ўйин 0:0 ҳисобда, дуранг натижа билан якунланди, Ўзбекистонга эса фақат ғалаба керак эди.
Мухлислар жон кўйдириб қўллаб-қувватлаши ва Бабаяннинг барча саъй-ҳаракатларига қарамасдан Ўзбекистон жамоаси керакли голни ура олмади.
FULL-TIME | Korea Republic and Uzbekistan battle out a goalless draw! #UZBvKOR #WCQ2018 #RoadToRussia pic.twitter.com/UsuEcapBFU
— The-AFC.com (@theafcdotcom) 5 сентября 2017 г.
Футбол мутахассилари айтишига қараганда Корея жамоаси ҳам ўзининг энг кучсиз ўинларидан бирини намойиш қилган, лекин шу билан бирга сезиларли ҳам хатога ҳам йўл қўймаган.
Устига устак, Эронга ютқизиб турган Сурия жамоаси ҳам қўшимча вақтда яна бир гол уриб ҳисобни тенглаштирган ва гуруҳда учинчи ўринга чиқиб олган. Бу дегани ЖЧ-2018 га Эрон ва Жанубий Корея тўғридан-тўғри йўлланма олади, Сурия эса – ЖЧнинг Плей-Офф босқичига чиқади.