ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путинга АҚШ президенти Дональд Трампдан ҳафсаласи совиган-совимаганлиги ҳақида савол берилди.
"Ҳафсала совиши-совимаслиги ҳақида… саволингиз жуда жўн. Трамп менга келин эмас, мен ҳам унга на келин на куёвман. Биз давлатчилик фаолияти билан шуғулланамиз, ҳар бир давлатнинг ўз манфаати бор", — деди Путин Хитойдаги БРИКС саммити матбуот анжуманида.
"Трамп ўзининг фаолиятида АҚШнинг миллий манфаатлари асосида иш кўради, мен ўзимни давлатимни манфаатлари асосида иш олиб бораман", — деб қўшимча қилди Путин.
Шунингдек, Россиянинг АҚШ билан ҳамкорлик қилиш масаласи ҳақидаги саволга президент Путин Австрияни Австралия билан адаштирадиган одамлар билан мулоқот қилиш қийинлигини таъкидлади.
"Австрияни Австралия билан адаштирадиган одамлар билан мулоқот қилиш қийин. Лекин бу билан ҳеч нарса қилиб бўлмайди. АҚШ истэблишментининг маълум қисмида сиёсий маданият даражаси шундай шекилли", — деди Путин.