Юқоричирчиқда она янги туғилган чақалоғини кўчада ташлаб кетди

© JOEL SAGET / AFPНоворожденный
Новорожденный - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу қилмишни шу туманда яшайдиган 44 ёшли аёл содир этган

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги "Навоий" маҳалласи Остона кўчасида қолдирилган сумка ичидан ўғил бола чақалоқ топилди.

Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида ушбу қилмишни содир этган 44 ёшли аёлнинг шахси аниқланди, деб хабар берди Тошкент вилояти прокуратураси.

Маълумотларга кўра, мазкур туманда яшовчи М.С. фарзандини ўз уйида дунёга келтириб, икки кундан сўнг уни кўчадаги яшаш уйлари ёнида қолдириб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) билан жиноят қўзғатилган, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0