ИИВ раҳбарлигидан бўшатилган Азизов Ўзбекистон Мудофаа вазири этиб тайинланди

© Пресс-клубАбдусалом Азизов – Собиқ ИИВ вазири
Абдусалом Азизов –  Собиқ ИИВ вазири - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ИИВ раҳбарлигидан озод этилган Абдусалом Азизов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимига тайинланган

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Илгарироқ Ўзбекистон ИИВ вазири Абдусалом Азизов лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнини Пўлат Бобожонов эгаллагани ҳақида хабар берган эдик.

Абдусалом Азизов – Ўзбекистон Ички ишлар вазири - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ вазири ўзгарди: Абдусалом Азизов ўрнини собиқ прокурор эгаллади
Ўзбекистон президенти расмий сайтида Ҳукумат таркибида юз берган янги ўзгаришлар ҳақида расмий маълумот чоп этилди.

Хабарга кўра, ИИВ раҳбарлигидан озод этилган Абдусалом Азизов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимига тайинланган.

Бу лавозимни унга қадар Кабул Бердиев эгаллаб келаётган эди.

Мирзиёевнинг 2017 йил 4 сентябрдаги фармонига мувофиқ Мудофаа вазирлигидан озод этилган Кабул Бердиев Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси бошлиғи лавозимига тайинланган.

 

Янгиликлар лентаси
0