ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябр куни Жиззах вилоятига ишчи ташриф билан келди, "Ўзбекистон" телеканали хабарига асосан.
Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев Мирзачўл тумани ҳокими Рустам Кенжаев ва вилоят Солиқ бошқармаси раҳбари Абдувалижон Мустановларнинг фаолиятини қониқарсиз деб топиб, уларни ишдан олди.
Шунингдек, президент вилоята амалга оширилаётган ишлар, жумладан пахта терими мавсумига қандай тайёргарлик кўрилаётгани билан танишди ва вилоят фермерлари билан учрашди.