Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда қизлар уларни қўллаб қувватлаётган барча ўзбекистонлик мухлисларига миннатдорлик билдиришди. Шунингдек улар ўзлари тарбия олаётган, Тошкент вилояти Бўка туманидаги болалар уйи ўқитувчиларига салом йўллашди.
"Ты супер! Танцы" кўрик танловида қизлар хоразмча рақс ижро этиб жозибадор рақс, нафис ҳаракатлар ва шарқона ўзига хослик билан ҳайъат аъзоларини лол қолдиришди.
Sputnik ахборот агентлиги ва НТВ телеканали ҳамкорлигида ўтказилаётган "Ты супер! Танцы" кўрик танловиинг биринчи босқичи шанба куни, 2 сентябрда бўлиб ўтди. Унда 11 мамлакатдан 142 нафар иштирокчи қатнашди.