ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Бугун Москва вилоятида бўлиб ўтаётган авиашоу пайтида самолёт қулаб тушди. Бу ҳақда ҳодиса гувоҳлари маълум қилишди.
Гувоҳнинг айтишича, самолёт учувчиси мураккаб трюклардан бирини бажармоқчи бўлган ва муваффақиятсизликка учраган. Дастлабки маълумотларга қараганда, бу Ан-2 русумли самолёт бўлган.
Самолёт кўплаб томошабинлар кўз ўнгида ерга қулаган.
Ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.