ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги "Тараққиёт манзараси" фермер хўжалиги дала шийпонида вилоят мутасаддилари, фермерлар билан учрашмоқда. Бу ҳақда uzbekistan24.uz хабар берди.
Хабарда билдирилишича, учрашувда пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик, такрорий экинга далаларни тайёрлаш, вилоят иқтисодиётини янада ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилинмоқда.
Бугун Мирзиёев шунингдек, Самарқанд шаҳрида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали очилиш маросимида иштирок этганди.