ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ўзбекистон маҳаллий ОАВларида сентябрдан банкларда хорижий валюта сотуви бошланиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳали қарор қабул қилгани йўқ, ушбу қарор жорий этиладиган аниқ сана ва алмаштирув курси ҳозирча номаълум", — деб ёзади "Замин" нашри.
Валюта алмаштириш операцияларини жорий этишга тайёргарлик жараёнида иштирок этаётган икки нафар банкирнинг сўзларига кўра, фуқаролар банклардан валюта сотиб олганларида банк томонидан пул нақд кўринишда эмас, балки махсус ҳисоб карточкасига ўтказиб берилади.
Таъкидланишича, банклар долларни айни вақтда 7.700 сўм атрофида бўлган бозор курсидан озгина кўпроқ миқдорда сотишади.
Қайд этиш жоиз, фуқаролар томонидан банклардан валюта сотиб олинганда пул нақд кўринишда эмас, балки махсус ҳисоб карточкаларига ўтказилган ҳолда берилади.