ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Бугунги кунда ота-оналар масъулиятини янада ошириш, бола тарбиясига масъулиятсизлик билан қараган, кўрилган маъмурий чоралардан ўзига тегишли хулоса чиқармаган ота-оналарга нисбатан кескин чоралар қўллаш юзасидан қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.
Хусусан, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларни, у ерда яшаётган вояга етмаганларни турмуш тарзини мунтазам равишда ўрганиб бориш, фарзандлари тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган ота-оналарни аниқлаб, маҳаллаларда, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларда муҳокамасини таъминлаш белгилаб олинган.
ИИВ ўтган даврда вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаган 20 мингдан ортиқ ота-оналарга маъмурий жазо қўлланганлигини эслатиб ўтган.
Шу жумладан, фуқароларнинг 30 нафари ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган, 10 нафарининг эса муомала лаёқати чекланган.