ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. "Ўзбекипаксаноат" томонидан нанотехнологиялар ёрдамида ипак етиштириш жараёни бўйича янги лойиҳаларни татбиқ этиш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар қилди Жаҳон АА.
Бу йўл билан тайёрланган ипак газламанинг сифати юқори бўлиши экспертлар томонидан эътироф этилган.
Бундан ташқари, компания раҳбарияти ипак қуртини йил давомида етиштириш учун зарур шароитлар билан шуғулланмоқда. Бунинг учун олимлар пилла қурти учун сунъий ем ишлаб чиқариш бўйича иш олиб борилмоқда.
Ушбу режаларни бажариш учун "Ўзбекипаксаноат" ва Фанлар академияси полимертлар кимё ва физика институтлар ўртасида ҳамкорлик қилиш меморандуми имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий март ойида Ўзбекистон президенти ипакчилик саноатини ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга ошириш бўйича қарорни тасдиқлаган эди. Қарор билан "Ўзбекипаксаноат" ассоциацияси ташкил қилган эди.