Мирзиёев нутқларида энг кўп ишлатиладиган сўзлар маълум қилинди

Oбуна бўлиш
Тадқиқотчиларнинг аниқлашларича, президентнинг энг севимли сўзлари "халқ ва мамлакат" экан

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. "Тараққиёт стратегияси" марказининг Ёшлар сектори Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 та маъруза ва нутқлари матнларининг лингвистик таҳлили натижаларини эълон қилди.

Тадқиқотчиларнинг аниқлашларича, президентнинг энг севимли сўзлари "халқ ва мамлакат" экан. Мирзиёев бу сўзларни ўз чиқишларида 298 марта ишлатган.

Шунингдек, давлат раҳбарининг маъруза ва нутқларида "иқтисод ва ҳудудлар" сўзлари 158 марта, "ривожланиш" сўзи 111 марта, "самарали ва таркибий" сўзлари 87 марта, "халқаро ва хорижий" сўзлари 55 марта, "инвестиция" сўзи 30 марта қўлланилган.

Янгиликлар лентаси
0