ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Бундан роппа-роса 26 йил муқаддам Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг атоқли фарзанди Ислом Каримов Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилган эди.
Ушбу сана муносабати билан Ислом Каримов фонди Ўзбекистон аҳлини мамлакат мустақиллигининг 26 йиллиги айёми билан қутлаб, қуйидаги видеолавҳани ҳавола этди.