Иқтисодни либераллаштириш йўлидан бораётган Ўзбекистон пластик карта ҳисоб рақамидаги пул ва нақд пул орасидага тафовутни йўқ қилиш томонига илк қадамларни қўймоқда. Фуқаролар исталган вақтда пластик карта ҳисоб рақамидаги пул маблағларини нақд пулга айлантириши мумкин бўлиши учун Тошкентнинг одам гавжум жойларида банкоматлар пайдо бўлмоқда.
Пойтахтда биринчи бўлиб банкоматларни Халқ банки ўрната бошлади. Банкоматлар Олой, Юнусобод ва Қўйлиқ бозорларида пайдо бўлди. Шундан сўзнг Миллий банк ҳам яқин орада 55та банкомат ўрнатишини эълон қилди. Ундан сўнг эса "Агробанк" 80та банкомат ўрнатишни ваъда берди.
Банкоматлар ўрнатилган манзиллар ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги ҳақида инфографикамизда томоша қилинг.