ТАШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг бош соврини (гран-при) Озарбайжонлик мусиқачилар Соҳиб Пашазада ва Камран Каримовга муносиб бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Кеча 30 август куни Самарқанддаги Регистон майдонида “Шарқ тароналари” фестивали иштирокчилари ижросида гала-концерт бўлиб ўтди. Ундан фестивалнинг якуний натижалари эълон қилинди.
“Мен танловда Гран-при соҳиби бўлганимиздан жудаям хурсандман. Самарқандда саҳнага чиқиш – менинг болалик орзуим эди. Аслида бу ерга шунинг учун келган эдим”, – деди Соҳиб Пашазаде.
Эслатиб ўтамиз, “Шарқ тароналари” Халқаро мусиқа фестивали Самарқандда 25-30 август кунлари бўлиб ўтди. 2017 йилги “Шарқ тароналари” фестиваливалида дунёнинг 59 мамлакатидан 240дан ортиқ иширокчилар келишган. Ушбу фестивал анъанаси 1997 йилда Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримов ташаббуси билан бошланган эди. Фестивалнинг мақсади – миллий мусиқа санъатини сақлаб қолиш ва оммавийлаштиришдир.