Президент Қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуидаги "Қатағон қурбонлари хотираси" музейи экспонатлари билан танишди

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Бугун Қатағон қурбонлари куни муносабати билан "Шаҳидлар хотираси" хиёбонида халқ озодлиги ва мустақиллиги йўлида қурбон бўлган марҳумларни ёд этиш маросими ўтказилди, деб хабар берди Uzbekistan24.uz.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Анъанага кўра ош тортилди. Қуръон тиловат қилиниб, қатағон қурбонлари руҳига ҳурмат бажо келтирилди.

Президент Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, уламолар, маҳалла фаоллари ва зиёлилар билан суҳбатлашди.

Проекте надгробного мемориального сооружения в память Ислама Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов хотира мажмуаси 2 сентябрда очилади

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуидаги "Қатағон қурбонлари хотираси" музейи экспонатлари билан танишди.

"Аждодларимизнинг Ватан тинчлиги ва озодлиги йўлидаги кураши бугунги кун ёшлари учун ибрат мактабидир, —деди президент.- Ҳар бир вилоятда Қатағон қурбонлари хотираси музейининг филиалларини ташкил қилишимиз керак. Улар университет ва институтлар қошида ташкил этилса, айни муддао бўлади. Қатағон қурбонлари хотираси бўйича мактаб дарсликларида махсус дастур асосида ўқитиш тизимини ҳам ишлаб чиқиш зарур".

Шавкат Мирзиёев музей ёнидан оқиб ўтувчи Бўзсув канали атрофини янада ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

— Бу ердаги муҳит ижодкорлар учун илҳом манбаидир. Шунинг учун Бўзсув канали атрофида турли тадбирлар — мақом кечалари, ёшлар, нуронийлар ва зиёлиларнинг учрашувларини уюштириш мақсадга мувофиқ, — деди Мирзиёев.

Маълумотларга кўра, ёдгорлик мажмуи ва музей барпо этилган жой ХХ асрнинг 20-йилларидан то Иккинчи жаҳон уруши бошлангунига қадар собиқ тузум жазо органларига қатлгоҳ бўлиб хизмат қилган. Тошкент шаҳрида отилган қатағон қурбонлари шу ердаги учта қатлгоҳга дафн этилган. Ёдгорлик мажмуи ана шу собиқ қатлгоҳ ҳудудларини ўзаро бирлаштириб туради. Агар рамзий сағана ёдгорлик мажмуининг мемориал маркази ҳисобланса, музей биноси унинг маърифий маркази бўлиб хизмат қилади.

Янгиликлар лентаси
0