Шавкат Мирзиёев октябрда Туркияга ташриф буюради

© Kayhan Ozer, Presidential Press Service, Pool photo via APВизит президента Турции в Узбекистан
Визит президента Турции в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Режеп Таййип Эрдўғон Шавкат Мирзиёевни ҳамда президент тимсолида бутун ўзбек халқини Ўзбекистоннинг Миллий куни муносабати билан муборакбод этишдан бағоят бахтиёрлигини билдирган

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг октябр ойида Туркияга расмий ташрифини амалга оширади. Бу ҳақда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Мирзиёев номига юборган табрик телеграммасида айтилади.

Ўзбекистон ва Туркия 2 млрд $лик лойиҳалар амалга оширади

"Дипломатик муносабатларимиз ўрнатилганининг 25 йиллигига тўғри келган 2017 йилда ҳамкорлигимиз сезиларли даражада фаоллашди. Ўтган йил ноябрь ойида Самарқанддаги учрашувимиз бу жиҳатдан бурилиш нуқтаси бўлиб хизмат қилди ва мунтазамлик касб этган олий даражадаги мулоқотлар орқали муносабатларимиз барча соҳаларда жадал ривожланмоқда. Ишонаманки, шу йил октябрь ойида Сизнинг Туркияга амалга оширадиган ташрифингиз бугунги кундаги муносабатларимизни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этади", — дейилади Ўзбекистон президентининг расмий сайтида эълон қилинган телеграммада.

Режеп Таййип Эрдўғон Шавкат Мирзиёевни ҳамда президент тимсолида бутун ўзбек халқини Ўзбекистоннинг Миллий куни муносабати билан муборакбод этишдан бағоят бахтиёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, келаси ҳафтада Ўзбекистон президенти Қирғизистонга ташриф буюради. Бундан ташқари, сентябр ойида Мирзиёев АҚШга расмий ташриф билан бориши ва Дональд Трамп билан учрашиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0