Самарқандда майдони 4,5 гектар бўлган аквапарк очилди

© НБ УзбекистанаВ Самарканде состоялось открытие модернизированной части аквапарка "Вавилон"
В Самарканде состоялось открытие модернизированной части аквапарка Вавилон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги кунда аквапаркни қиш мавсуми учун жиҳозлаш ишлари давом этмоқда. Барча ишларни куз мавсумининг бошида якунлаш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Самарқандда 4,5 гектар майдонига эга бўлган аквапарк очилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Миллий банки матбуот хизмати.

Янги, "Вавилон" номли кўнгилочар маскан ҳудудида 35 та сув аттракционлари ва аёллар ва болалар учун махсус ҳудудлар мавжуд.

Болалар учун мўлжалланган аттракционлар ҳудуди бир минг квадрат метрни ташкил қилади.

© Нацбанк УзбекистанаАквапарк "Вавилон" в Самарканде
Аквапарк Вавилон в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Аквапарк "Вавилон" в Самарканде
Ҳозир аквапарк қишки мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Аквапаркда қўшимча бассейнлар ва янги кўнгил очар иншоотлар барпо этилмоқда.

Қурувчиларнинг режаларига кўра, паркда яна 6 та  экологик кичик ҳаммомлар ва мини футбол учун майдонча қуриш кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0