ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Бироз олдин Россиянинг Самара вилоятида юз берган ЙТҲ оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, 4нафари жароҳатланган, деган хабарлар тарқатилган эди, лекин ушбу маълумотлар Ўзбекистон ТИВи томонидан тасдиқланмади.
"Самара вилоятида юз берган йўл-ҳаракати ҳодисаси қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақидаги баъзи ОАВ томонидан тарқатилган хабарлар тасдиқланмади. Мазкур ҳодиса натижасида 3 киши ҳалок бўлган ва 4 киши жароҳатланган", — дейилган ТИВ расмий хабарида.
Россия ҳуқуқни сақлаш органлари хабарга кўра, ичида 7 нафар фуқаро бўлган "Лада Ларгус" автомобили тўхтаб турган "КамАЗ" автомобилигиа бориб урилган. Воқеа Самара вилоятининг Волжский томанининг Черновское сув омбори яқинида 2017-йил 27-август куни соат 03:00 атрофида бўлиб ўтган.
Ҳозирги вақтда Элчихонанинг консуллик бўлими томонидан Ўзбекистон фуқароларининг жароҳатланганлар орасида бўлганлиги ҳақидаги маълумот қўшимча текширилмоқда.