Жаҳон сайёҳлик ташкилоти бош котиби ўзбек халқи турмушини "ажойиб" деб баҳолади

© JAVIER SORIANO / AFPТалеб Рифаи
Талеб Рифаи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти бош котиби Талеб Рифаи 29 август куни Бухоро шаҳрида бўлди

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Самарқанд шаҳрида ўтказилган "Шарқ тароналари" XI халқаро мусиқа фестивали ва "Жаҳон тамаддуни тарихида Марказий Осиё Ренессанси" халқаро илмий анжуманида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти бош котиби Талеб Рифаи 29 август куни Бухоро шаҳрида бўлди.

Ўзбекистондаги сайёҳлик стенди - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти БМТ эътиборида
"Ўзбекистон — ноёб сайёҳлик имкониятига эга мамлакат. Бу галги ташрифим юртингиз мустақиллигининг 26 йиллиги, «Шарқ тароналари» мусиқа фестивали ва нуфузли анжуманга тўғри келганидан ғоят мамнунман, — дейди Талеб Рифаи. — Сафарим давомида Бухорони томоша қилишни ният қилган эдим. Ушбу шаҳарга ташрифимнинг эсда қоларли жиҳатларидан бири Самарқанддан тезюрар "Afrosiуob" электропоездида келганим бўлди. Мазкур поезд қатнови бир йил муқаддам йўлга қўйилган экан. Қулай, хавфсиз, экологик тоза бу транспорт цивилизация ўчоқлари сифатида тарих саҳифаларидан муносиб ўрин олган бир неча қадимий шаҳарларингиз билан танишиш учун келган сайёҳларга вақтни тежаш учун катта имкониятдир. Мен йўл бўйи кўрк очиб бораётган шаҳару обод масканларни, келажагига катта ишонч билан яшаётган халқингиз турмушини кузатдим. Буларнинг ҳаммаси ажойиб! Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида сайёҳликни янада ривожлантиришга қаратилаётган эътибордан руҳландим. Жаҳон сайёҳлик ташкилоти давлатингиз томонидан ушбу йўналишда ишлаб чиқилган дастур ва лойиҳаларни фаол қўллаб-қувватлаш билан бирга, уларда иштирок этади.

Бош котиб Бухородаги меъморий обидалар ва диққатга сазовор жойларни томоша қилди. Меҳмонга вилоятда туризмни ривожлантириш борасида жорий ва истиқболга мўлжалланган лойиҳалар тўғрисида сўзлаб берилди.

Янгиликлар лентаси
0