Агробанк 80та банкомат сотиб олишни режалаштирган

© uz24.uzНа рынках Ташкента заработали банкоматы для выдачи наличных
На рынках Ташкента заработали банкоматы для выдачи наличных - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сал олдин Миллий банк Тошкент ва Самарқандда миллий ва хорижий валюта олиш мумкин бўлган 55 та банкомат ўрнатилиши ҳақида маълум қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Агробанк тижорат банки 80 та банкомат сотиб олиши ҳақида танлов эълон қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилди. 

Хабарда айтилишича, бу миллий валюта билан ҳисоб-китоб қиладиган UzCard EVM пластик карталар тўловларни қабул қилиш ҳамда мижозларнинг нақд пул олиш имкониятини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда. Хабарджа айтилишига кўра, банк ушбу банкоматларни еткизиб бериш бўйича таклифларни жорий йилнинг 5 сентябрга қадар қабул қилади.

Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard - Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк тўлов терминаллари билан таъминлашда муаммолар борлигини тан олди

Бир неча ҳафта олдин банклар бутун республика бўйича пул терминалларини ўрнатиш ишлари бошланган эди.

Биринчи бўлиб Халқ банки томонидан Тошкентнинг Олой, Юнусобод, Қуйлиқ бозорларида банкоматлар ўрнатилди. Халқ банки яқин орада яна бешта банкомат ўрнатишни ваъда бермоқда.

Шу ойнинг 20-чи саналарида Ўзбекистон Миллий банки томонидан Тошкент ва Самарқандда яна 55та банкомат ўрнатиш режаси элон қилинган эди.

2017 йил бошларида Марказий банк Тошкент шаҳар бўйича бош бошқармаси бошлиғи Мажид Тохировнинг сўзларига кўра, шу йил якунига қадар Тошкентда аҳолини нақд пул билан таъминлаш бўйича 1000 яқин банкомат ва терминаллар ўрнатилади.

Янгиликлар лентаси
0