IBM экспертлари Ўзбекистонда "ақлли шаҳар" тизимини жорий этишда ёрдам беради

© mytashkent.uzТашкент-сити
Ташкент-сити - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида IBM компаниясининг Ғарбий Европа ва Осиё бўйича бош директори Андрей Филатов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. IBM компанияси Ўзбекистонда "ақлли шаҳар" тизимини жорий этишда ёрдам беради. Бу ҳақда Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Куни кеча вазирликда IBM компаниясининг Ғарбий Европа ва Осиё бўйича бош директори Андрей Филатов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда "ақлли шаҳар" учун тизимлар яратиш, "булутли" технологияларни жорий қилиш, янги стартапларни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш, юқори малакали кадрлар тайёрлашда яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Учрашув якунида томонлар яқин вақт ичида икки томонлама ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланишини маълум қилишди.

Янгиликлар лентаси
0