ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Германияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида олти нафар ўзбекистонлик спортчи ярим финалга етиб келишди.
Ярим финал жанглари 31 август куни ва 1 сентябр куни бўлиб ўтади.
49кг тоифада Ҳасанбой Дўсматов 31 август куни Колумбиялик Мартинез Риварес билан учрашади.
64 кг вазн тоифасида Икболжон Халдаров ҳам ўша куни АҚШлик Рожас Фредис билан баҳслашади.
91 кг тоифада Санжар Турсунов россиялик Евгений Тищенко билан учрашади.
1 сентябрь куни бўлиб ўтадиган жангларда:
52 кг вазн тоифасида Жасурбек Латипов Жанубий Кореялик Ким Ин Кю билан учрашадию
69 кг вазн тоифасида Шахрам Ғиёсов Қозоғистонлик Абылайхан Жусуповбилан рингга чиқади.
81 кг вазн тоифасида эса Бектемир Меликузиев Ирландиялик Жозеп Уордом билан жанг қилади.