ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. "Уральские авиалинии" авиакомпанияси 13 сентябрдан бошлаб Санкт-Петербургдан Наманганга тўғридан-тўғри мунтазам рейсларни йўлга қўяди. Бу ҳақда "Невские новости" хабар бермоқда.
Хабарда билдирилишича, парвозлар ҳафтада бир марта чоршанба кунлари Санкт-Петербург-Наманган ва пайшанба кунлари Наманган-Санкт-Петербург йўналишида амалга оширилади. Йўловчилар учун Airbus 320 самолётлари хизмат кўрсатади.
Билетларни авиакомпания ёки Петербург аэропорти кассаларидан сотиб олиш мумкин.