Тошкент вилоятида эркак ўз фарзандларини болға билан уриб ўлдиришга уринди

© СтрингерМилиция автомобили
Милиция автомобили - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фақат учинчи шахслар аралашуви туфайли норасида гўдаклар билан мудҳиш ҳодиса юз бериши олди олинди. Гумонланувчи ҳибсга олинган

ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Тошкент вилоятида эркак ўз рафиқаси ва икки нафар вояга етмаган фарзандини темир болға ёрдамида уриб ўлдиришга ҳаракат қилди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Вилоят прокуратураси маълумотларига кўра, жиноий ишнинг бош иштирокчиси — Қибрай туманида истиқомат қилувчи 1973 йилда туғилган эркак оилавий низолар туфайли уч кишининг ҳаётига суъиқасд уюштирган.

"Эркак 1985 йилда туғилган шаръий никоҳда бўлган рафиқаси билан уришиб қолгач, аёлни ва унинг бири 9 бири 11 ёшда бўлган вояга етмаган фарзандларини миянинг орқа қисмига темир болға билан уриб ўлдирмоқчи бўлган. Жиноятчи ўз яқинларига оғир тан жароҳатларини етказган. Агар учинчи шахслар аралашмаганларида уч карра қотиллик муқаррар эди. Айни вақтда жабрланганлар касалхонага ётқизилган", — деб хабар берган прокуратура вакили.

Ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган, гумондор ҳибсга олинган. Прокуратура томонидан дастлабки тергов ишлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0