ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ирқий дискриминация масалалари бўйича қўмита аъзолари Тожикистон ҳукуматини Оила кодексига киритилган тузатишни бекор қилишга чақиришмоқда, деб хабар қилмоқда БМТ янгиликлар маркази. Тузатишга кўра, чет элликлар ва фуқаролиги йўқ шахслар, шу жумладан мигрантларга тожикистонлик аёллар билан никоҳдан ўтиш чекланган.
Экспертлар фикрига кўра, бу каби чекловлар инсон эга бўлган асосий ҳуқулар, шу жумладан ўзига жуфт танлаш ҳуқуқининг ўта қўпол тарзда бузилишидан далолат беради.
Тожикистон президенти республика аёлларини Оналар куни билан табриклар экан, тожик аёлларини бебаҳо хазинага қиёслаган эди. Эмомали Раҳмоннинг сўзларига кўра, Тожикистон ҳукумати аёллар ва қизларни қўллаб-қувватлаш масалаларига кучли эътибор билан қарайди.
"Бизнинг аёлларимиз давлат ишларида фаол, улар эркаклар билан тенг қаторда жамиятимиз ва давлатимиз ривожи учун курашмоқда", — дея таъкидлади, деб хабар қилади Sputnik Тожикистон.